Бу озиқ-овқат маҳсулотлари тери учун энг машҳур косметика воситаларидан ҳам кўпроқ фойда келтиради.

Foto: “Teammy.com”

Фото: «Teammy.com»

Сув

Сув – организмнинг тўғри фаолият кўрсатишига ва самарали тозалашга ёрдам берувчи энг тоза ва арзон ичимлик ҳисобланади.

Кўк чой

Кўк чой – антиоксидантлар макони бўлиб, терини намлантиради ва соғлом ранг бахш этади.

Ялпиз

Ялпиз ёшартирувчи, қувват берувчи ва яллиғланишга қарши курашувчи хусусиятга эга. Ҳуснбузар ва тошмаларни йўқотиш учун таркибида ялпиз бўлган тоник ёки лосьондан фойдалансангиз бўлади.

Тофу пишлоғи

Тофу – оқсилга бой озиқ-овқатлар ичида биринчи ўринда туради. Косметологлар терисини оқартирмоқчи бўлган қизларга тофу пишлоғини истеъмол қилишни тавсия қилишади.

Зайтун ёғи

Зайтун ёғи – ажойиб ва универсал косметик восита ҳисобланади.

Лосось балиғи

Бу оқсилга бой балиқ яллиғланишдан кейин терининг қайта тикланиш жараёнини тезлаштиришга ёрдам беради.

Скумбрия балиғи

Агар сиз тоза, тошмаларсиз ва яллиғланмаган терини орзу қилсангиз, бу балиқни кўпроқ истеъмол қилинг.

Қовоқ уруғлари

Қовоқ уруғлари таркибида муаммоли терилар учун фойдали бўлган E витамини, омега-3 ва рух моддалари мавжуд.

Қорамтир узум

Бундай узумлар таркибида терини намлантириб турувчи антиоксидантлар бор.

Саримсоқ

Ҳақиқатан ҳам хом саримсоқ инфекция ва вируснинг олдини олувчи бўлиб ҳисобланади. У грипп ёки шамоллашни даволай олмаса ҳам, организмга бактерияларни енгиш учун ёрдам беради.