2017 йилда урфга кирадиган қўлқоплар билан танишинг.

вязаные перчатки

Бу мавсумда тўқилган трикотаж қўлқоплар модада. Улар оддий бўлишига қарамасдан, жуда нозик ва романтик кўриниш бахш этади. Шу билан биргаликда совуқ пайтларда қўлларни иссиқ сақлайди. Бу қўлқопларни деярли барча кундалик кийимлар билан биргаликда кийиш мумкин. Chanel модалар уйи кўринишга янада гўзаллик бағишлаш мақсадида чиройли билагузукли қўлқоплар вариантини таклиф қилди.

Чарм ҳар доимгидек қўлқоплар учун энг қилай, ихчам ва чидамли мато ҳисобланади. Rick Owens модалар уйи бу мавсумда тўқ сариқ рангли узун чарм қўлқопларни намойиш қилди. Chanel, Marc Jacobs эса анъанавий қора ва жигарранг қўлқопларни тақдим қилди.

кожаные перчатки

Бу мавсумнинг яна бир тренди – газламадан қилинган қўлқоплар. Бу қўлқопларни либосларнинг қиёфага ўзгача латофат қўшувчи бўлаги дейиш ҳам мумкин. 2016—2017 куз-қиш модалар кўргазмасида газламали қўлқоплар тўпламининг турли хил вариантлари намойиш қилинди. Бу тўпламда айниқса ҳар хил рангдаги ҳарир ва тўр газламалардан қилинган қўлқоплар диққатга сазовор бўлди.