Кўпчилик аёллар озиш муаммосига дуч келганда, қатъий диеталар, ҳатто оч қолиш, ёғ ва ширинликлардан бутунлай воз кечиш йўлини танлайди. Бу усуллар самара келтирган тақдирда ҳам гастрит, гемоглобиннинг пасайиши ва соғлиқ билан боғлиқ бошқа муаммоларни келтириб чиқаради. Аввалгидек овқатланишни бошлашингиз билан вазнингиз янада кўпроқ бўлиб қайтади.

diyeta

Озиш жараёнига аста-секинлик билан ўтиш керак —шакар, пишириқлар, газли ичимликлар ва қовурилган шўр таомлардан босқичма-босқич воз кечишни тавсия этамиз. Энг муҳим қоида — кунига икки литрдан кам бўлмаган тоза сув ичиш. Қаҳва ичишни минимум даражагача камайтириш лозим. Кўк чой эса ортиқча вазнга қарши курашишда ёрдам бера олади.

Кунига беш маҳал, кичкина порциялар билан овқатланиш. Нонуштага бўтқа ёки бир нечта тухум оқи ва битта сариғидан иборат қовурдоқ тановвул қилишингиз мумкин. Кундузги 12 га қадар тез ҳазм бўладиган углеводлар — битта кичкина булочка ёки бир бўлак шоколад, 16:00 гача секин углеводлар: гречка ва товуқ тўши, буғдойнинг қаттиқ навидан тайёрланган макарон ва қаттиқ пишлоқ истеъмол қилинг.

Сабзавотларни ёддан чиқарманг. Таом маҳалларидан бири фойдали салат бўлсин. 16:00 дан кейин фақат тухум оқи ва хом сабзавотлар (масалан, қайнатилган тухум ва салат барги) билан овқатланинг. Мевалар таркибида шакар кўп бўлганлиги учун озишга ёрдам бермайди. Бироқ тонгда олма ёки банан ейиш организмни керакли витаминлар билан таъминлайди.

Шуни унутмангки, ҳар қандай енгил тамадди беш маҳал овқатдан бири бўлади.