Ҳар биримиз яхши кўринишни ва чиройли қоматга эга бўлишни истаймиз. Кўпчилик ҳолатларда фақат спорт билан шуғулланибгина яхши жисмоний кўринишга эга бўлиш мумкин.

Бироқ ўзига мос келувчи спорт турини ҳамма ҳам билавермайди ва ҳақиқатда кераклиги эмас, энг оммабопи билан шуғулланишга киришади. Сизга айнан қайси спорт тури мос келишини англаб етиш учун спортга бўлган қизиқишларингизни аниқлаб олиш керак бўлади.

sport

Сиз танлаган спорт тури сизга зўриқиш ва чарчоқ эмас, фақат қониқиш ҳиссини келтириши лозим. Ўзингиз учун яқин бўлган спорт турини аниқлаб олганингиздан сўнг соғлиғингиз ва жисмоний тайёргарлик ҳолатингизни ҳам таҳлил қилиб чиқинг.

Шундан сўнг рўйхатингиздаги спорт турларидан бирини танлаш ҳақида қарор қабул қилишингиз мумкин — куч ишлатишни талаб қиладиган ёки нафас йўлларини чиниқтирадиган спорт тури. Сузиш, югуриш ва пиёда юриш нейтрал спорт турлари ҳисобланади.

Ана энди спорт билан шуғулланишдан қандай мақсад кўзлаганлигингизни аниқлаб олинг. Агар эгилувчан ва ҳаракатларингиз нафис бўлишини истасангиз гимнастикага қараб йўл олинг. Мушакларингизни чиқармоқчи бўлсангиз тренажёр зали ёки сузишни танланг. Агар машғулотларда суҳбатдош керак бўлса, жамоавий спорт тури билан шуғулланинг. Оёқларингиз мушакларини таранглаштирмоқчи бўлсангиз тонгда ёки кечки пайт югуришни бошланг.

Спорт билан шуғулланишни бошлар экансиз зарарли одатлардан воз кечиш ҳам талаб этилади.

Ўзингизга айнан мос келувчи спорт турини топишда ва олдингизга қўйган мақсадларингизга эришишда омад тилаймиз!