Шанхай ҳамкорлик ташкилоти котибиятининг «Sectsco.org» расмий сайти энди уч — хитой, рус ва инглиз тилларида тақдим этилмоқда. Бу ҳақда котибият томонидан тарқатилган пресс-релизда маълум қилинди, дея хабар беради Knews.

Foto: Trend

Фото: Trend

Энди сайт фойдаланувчилари ташкилот фаолияти, унинг Пекиндаги қароргоҳи ва ШҲТ давлатларидаги воқеалар, тадбирлар ҳақида уч тилда ахборот олиши мумкин.

«Веб-сайт аудиториясига қулай бўлиши, шунингдек, экспертлар ва илмий доиралар ШҲТ ҳақида ишончли маълумотлар олишига кўмак бериш мақсадида котибият матбуот хизмати ташкилот томонидан 15 йил мобайнида қабул қилинган барча ҳужжатларни уч тилда жойлаштириб бўлди», — дейилади пресс-релизда.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.