КХДР интернетда Шимолий Корея ҳаётини кўрсатувчи, видео ва фотолардан иборат сайтни ишга туширди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.

Foto: mediaryugyong.com.kp

Фото: mediaryugyong.com.kp

Сайт (mediaryugyong.com.kp) корейс, инглиз, хитой, рус, испан ва француз тилларида бўлиб, унга 500 дан зиёд расм ва 40 га яқин видеолавҳа жойлаштирилган.

Улар орасида Пхеньян манзаралари ва КХДР табиати тасвирлари, Корея яриморолида 1950—1953 йилларда бўлиб ўтган уруш ҳақидаги тарихий материаллар, шунингдек, Шимолий Корея кундалик ҳаётидан лавҳалар мавжуд.

Сайт доимий равишда янгилаб турилмоқда.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.