Уй шароитида пилинг юз терисининг алмашиш жараёнини ва гўзаллигини сақлашга ёрдам беради.

Skrinshot: YouTube

Скриншот: YouTube

Пилинг юз терисининг турига қараб қўлланилади. Қуруқ ва нозик терини икки ҳафтада бир марта тозалаган маъқул. Ёғли терини эса бир ҳафтада 2 марта пилинг қилиш мумкин.

Пилинг қилишда ишлатиладиган ҳамма воситалар таркибида тозаловчи ва микромассаж қилувчи қўшимчалар мавжуд.

Пилинг қилиш учун тери шикастланмаган бўлиши керак. Пилингдан кейин терида бироз яллиғланиш ҳолати кузатилади. Терига инфекция туширмаслик учун яхшиси тозалашни кечки пайт – уйқудан олдин амалга оширган маъқул.

Пилингдан олдин тери буғланади ва унга пилингли бирикмани суриб айланма ҳаракатлар билан терига сингдирилади. Тери юзасига шикаст етказмаслик учун бирикмани ортиқча суриш ва қаттиқ босиш ярамайди.

10-15 дақиқадан сўнг эҳтиётлик билан илиқ сув ёрдамида ювиб ташланади.

Пилингдан кейин терини сочиқ билан артмасдан, ўзи қуригунча кутиш зарур. Қуригандан кейин озиқлантирувчи крем суриб қўйилади.