АҚШ собиқ президенти Барак Обама ўз мемуарлари учун 20 миллион доллар ва ундан ортиқ ҳақ олиши мумкин. Мемуарларни The Hollywood Reporter журналига International Creative Management Partners агентлигининг нашриёт гуруҳи раҳбари Эстер Ньюберг баҳолаб берди, деб ёзади «ТАСС».

Foto: AP Photo

Фото: AP Photo

Обаманинг эсдаликлари ҳар қандай бошқа президентникига қараганда қимматроққа баҳоланишига шубҳа йўқ.

Эстер Ньюберг, Creative Management Partners агентлиги нашриёт гуруҳи раҳбари

Нашрга кўра, Принстон университетининг тарихчиси, АҚШ президентлик институтини тадқиқ этувчи Желизер ҳам юқоридаги баҳога қўшилади. Унинг фикрича, Обамага уни ҳақиқатда ёмон кўрувчи консерваторлар томонидан ҳам, унинг қилган ишларидан фахрланувчи либераллар томонидан ҳам аввалги президентларга қараганда қизиқиш кўпроқ бўлади.

Желизер Обамага китоб учун Билл Клинтон («Менинг ҳаётим», 15 миллион доллар) ёки кичик Жорж Буш («Ҳал қилувчи қарорлар», 7 миллион доллар) мемуарларига қараганда кўпроқ ҳақ таклиф қилишади деб ҳисоблайди.

Нашрнинг таъкидлашича, Обамага китоб ёзишда унинг собиқ спичрайтери (президентнинг юқори давраларда иштироки учун нутқ тайёрлашда ёрдам берувчи шахс) Коди Кинан ёрдам беради.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.