Яхшиси, қимматбаҳо тақинчоқларни сотиб олишда экспертларга кўрсатганингиз маъқул.

Foto: Depositphotos

Фото: Depositphotos

Агар бунинг иложини топа олмасангиз қуйидаги қоидаларга амал қилишни тавсия қиламиз:

- дўкондаги истеъмолчилар ҳуқуқлари ва сотувчиларнинг бурчлари тўғрисидаги маълумотларни яхшилаб ўрганиб чиқинг;

- буюмнинг ёрлиғи ва баҳокўрсаткичига диққат билан қаранг;

- сотувчидан қимматбаҳо зийнатнинг сифати ва ишланиши тўғрисидаги икир-чикирларигача сўраб олинг;

- энг асосийси – қимматбаҳо зийнатнинг муҳим белгилари кўрсатилган буюм паттасини талаб қилиб олинг. Бу патта сизга тақинчоқнинг қалбакилиги аниқланган ҳолларда керак бўлади.

Ижтимоий тармоқларда кўпинча қимматбаҳо тошлар ва тилла тақинчоқлар сотилиши тўғрисида эълонлар учрайди. Қалбаки тақинчоқларга йўлиқиш хавфи катта бўлганлиги учун бундай тарзда харид қилишни тавсия этмаймиз.