Тери ёғлилигининг ошиши терини нотўғри парвариш қилиш, унинг ташқи таъсирга юқори сезувчанлиги ва носоғлом овқатланиш каби сабаблар натижасида пайдо бўлиши мумкин.

Foto: “Myhealthyskin.ru”

Фото: «Myhealthyskin.ru»

Яллиғланиш жараёнини юмшатиш учун оддий бодринг шарбатидан ҳам фойдаланиш мумкин.

Ёғли тери учун уни намлантириб туриш катта аҳамиятга эга. Бунинг учун навбат билан ялпиз, қончўп (чистотел) ва намловчи ниқоблардан фойдаланиш тавсия этилади. Кундалик парваришлашда лилия, орхидея ва узум экстракти каби максимал даражада намлайдиган енгил воситалардан фойдаланган маъқул.

Кундалик ишлатиладиган барча воситалар таркиби енгил бўлишига эътибор қилиш лозим. Ёғ ва тери безлари фаолиятини бузувчи, тери тузилишини оғирлаштирувчи косметик воситалардан фойдаланиш тавсия қилинмайди.

Бундан ташқари, ёғлиликка мойил териларни мунтазам равишда ва диққат билан тозалаб туриш талаб қилинади. Бу мақсадда ҳар куни қўллашга мўлжалланган юмшоқ скраблардан фойдаланган маъқул. Шунингдек, ҳар ҳафта қаттиқроқ воситалардан бири ҳисобланувчи эзилган қаҳва ёрдамида ҳам тозалашни амалга ошириш мумкин.