Терига совуқ ва бошқа таъсирлар зарар етказмаслиги учун унинг фаолиятига ёрдам бериш зарур.

Foto: “Masha-dasha.ru”

Фото: «Masha-dasha.ru»

Бунинг учун ювингандан кейин муз бўлаги билан артиш, кўк чой билан компресс қилиш ва ўсимлик ёғи, ачитилган сут маҳсулотларидан ниқоб қилиш каби оддий усуллардан фойдаланиш мумкин.

Макияж қилишни кўчага чиқишдан ярим соат олдин тамомланг. Акс ҳолда, крем таркибидаги сув билан тўлган тери ҳужайралари совуқ ҳаво таъсирида бузилади ва бу эпидермис қаватининг қуруқшаб қолишига, дағаллашишига олиб келади.

Актуал бўлган косметик воситалардан фойдаланинг. Агар терингиз юпқа ва таъсирчан бўлса, совуқ ҳаво учун ёғли ва таркиби қуюқ бўлган кремларни танланг. Ёмғирли об-ҳаво учун эса ўсимлик ёғи асосида тайёрланган ҳимояловчи воситаларни қўллаганингиз маъқул.