Тирноқларни уй шароитида гель-лакдан тозалашнинг икки хил усули билан танишинг.
Уй шароитида тирноқларни гель-лакдан тозалаш учун олдиндан қуйидагиларни тайёрланг:
- таркибида ацетон бўлган суюқлик;
- фольга;
- тирноқ текисловчи аррача;
- пахта дисклари;
- ацетон учун идиш;
Тирноқларни гель-лакдан тозалашнинг 1-усули:
- тирноқлар юзасига тозалаш вақтида қуриб қолмаслиги учун намловчи ёғ суриб қўямиз;
- ацетонли суюқлик солинган идишга тирноқларни 10 дақиқа давомида ботирамиз;
- аррача ёрдамида гель-лакни тозалаб ташлаймиз;
Тозалаб бўлганингиздан кейин қўлларингизни албатта совунлаб ювинг ва крем суриб қўйинг.
Тирноқларни гель-лакдан тозалашнинг 2-усули:
-1-усулдагидек тирноқларга ёғ суриб қўямиз;
- тирноқларнинг ҳар бири устига бўлакларга ажратилган ва ацетон шимдирилган пахта дискларини қўйиб чиқамиз;
- пахта дискларни фольга ёрдамида тирноқ устига маҳкамлаймиз;
- 10 дақиқадан сўнг пахта дискларни яна ацетонли суюқлик билан намлаймиз ва юмшаб қолган бўёқларни аррача ёрдамида тозалаб ташлаймиз;
Қўлларни совунлаб ювамиз ва крем суриб қўямиз.