WABetaInfo’нинг Twitter’ида WhatsApp’нинг янги функциялари ҳақида маълумот пайдо бўлди, деб ёзади «Hi-tech.mail.ru». Энди гуруҳли чат иштирокчиларининг жойлашган ўрнини аниқлаш мумкин бўлади.

Foto: “Hi-tech.mail.ru”

Фото: «Hi-tech.mail.ru»

«Жойлашган ўрнини жонли тарзда аниқлаш» (Live Location Tracker) функцияси мессенжернинг Android ва iOS (тегишли равишда 2.16.399 ва 2.17.3.28) версияларига қўшилади. Уни созламаларга кириб ёқиш мумкин бўлади. Бу фойдаланувчига гуруҳ иштирокчилари учрашишга келишган жойдан қанчалик узоқда эканлигини аниқлаш имконини беради. Гуруҳ иштирокчиларидан ҳар қайси бири бошқаларига унинг жойлашган ўрнини аниқлашини тақиқлаб қўйиши ҳам мумкин.

Шунингдек, WhatsApp’да хабарларни қайтариб олиш ва таҳрирлаш функцияси пайдо бўлади. Ушбу функциялар қабул қилиб олувчи ҳали ўқимаган хабарларга нисбатан қўлланилиши мумкин. Хабар матни ўзгартирилгач, қабул қилиб олувчи янгиланган вариантни кўради.