Ўзбекистонда 2017 йилнинг 1 январь ҳолатига рўйхатга олиниб, давлат реестрига киритилган оммавий ахборот воситаларининг умумий сони 1514 тани ташкил этмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилишида маълум қилинди, дея хабар берди агентлик матбуот хизмати.

Foto: O‘zbekiston matbuot va axborot agentligi

Фото: Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги

Улардан 691 таси газета, 309 таси журнал, 15 таси ахборотнома-бюллетень, 4 таси ахборот агентлиги, 65 таси телевидение, 35 таси радио ва 395 таси веб-сайтдир.

2017 йилнинг 1 январига қадар агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан рўйхатдан ўтказиш бўйича жами 134 та (42 та босма, 92 та электрон (радио, ТВ, веб-сайтлар) аризалар кўриб чиқилиб, амалдаги қонунчилик талаблари асосида улар тегишли тартибда оммавий ахборот воситалари давлат рўйхатидан ўтказилиб, тегишли гувоҳномаларга эга бўлди.

Иқтисодий танг аҳволда қолганлиги ҳамда турли сабабларга кўра фаолият кўрсатмаётганлиги учун 2016 йилда 35 та (25 та газета, 10 та журнал, 1 ахборотнома-бюллетень) босма, 5 та (4 та веб-сайт, 1 та телевидение) электрон ОАВ чиқарилиши муассислар қарорларига кўра, шунингдек, 5 та газета, 1 та журнал, 1 телеканал фаолияти агентлик даъво аризаларига мувофиқ хўжалик судлари қарорларига асосан тугатилиб, давлат реестридан чиқарилди.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.