Қуюқ сочларни барчамиз орзу қиламиз. Бироқ сочларингиз табиатан силлиқ ва нозик бўлиб, қимматбаҳо воситалар ва ҳар куни укладка қилишга вақтингиз ва маблағингиз етарли бўлмаса, қандай йўл тутиш лозим?

sochlar

У ҳолда сизга профессионал сартарошларнинг кичик ҳийлалари қўл келади.

Муҳими, бош ювиш жараёнига асосий эътиборни қаратиш лозим. Шампунни фақат соч илдизларига суриб, секин-асталик билан сочнинг бутун узунлиги бўйича тақсимлаш керак. Кондиционерни эса аксинча — фақат соч узунлиги бўйлаб ва учларига суриш керак. «Ҳажм берувчи» деб қайд этилган шампунларни танланг.

Узунлик ва калталатиш билан ҳам тажриба қилиб кўринг — елкалардан бироз баландликдаги узунлик ва «каскад» ҳам сочларни кўпроқ кўрсатишга ёрдам беради.

Синалган усуллардан бири — кечқурун сочларингизни бигуди қилишни ҳам қўллаб кўринг. Нам сочлар илдизини невидимка ёрдамида қистириб қўйиш орқали ҳам ҳажм ҳосил қилиш мумкин. Уларни ечганингизда соч турмагингиз яхшироқ кўринишга эга бўлади.

Силлиқ соч турмакларидан воз кечинг ёки ўртадан очилган фарқ ўрнига ён томондан очиб кўринг.

Укладка воситаларидан жуда кўп фойдаланишни тавсия этмаймиз.

Ҳажмни оширувчи енгил мусс. Энди сочларингизга ҳавас қилиш мумкин!