Босма ва ахборотлаштириш бўйича ўзбек агентлиги вакиллари маҳаллий блоглар ривожланишини мураккаблаштириш фикри аввалроқ мавжуд бўлгани, бироқ ҳозир блогерларга лицензия бериш жараёнини қийинлаштиришдан маъно йўқлигини қайд этди. Бу ҳақда «Новости Узбекистана» хабар бермоқда.

Foto: “Novosti Uzbekistana”

Фото: «Новости Узбекистана»

Бир неча йил аввал агентлик олдида блогерлар фаолиятини лицензиялаштириш, яъни блог юритувчи шахсга ОАВ тарқатаётган ахборотга нисбатан жавобгарлик даражасидек масъулият юклаш масаласи турган эди. Бироқ ҳозирда бу масала кўриб чиқилиб, маҳаллий блоггинг тараққиётини қийинлаштирмасликка қарор қилинди.

Муассасанинг лицензиялаштиришни ташкиллаштириш бошқармаси раҳбари яқин келажакда қонунчиликка блогерлар фаолияти билан боғлиқ ўзгартиришлар киритилмаслигини маълум қилди.

Маълумот учун, ҳозирги кунда блогерлар фаолияти «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги қонун орқали тартибга солинади. 2014 йилда ушбу қонунга киритилган ўзгартиришлар натижасида мамлакат қонунчилигида илк бор блогер атамаси пайдо бўлган.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.