Ошхона – уйдаги энг муҳим хоналардан бири. У ҳам овқатланадиган, ҳам меҳмон кутадиган ва ҳам оилавий кечаларни ўтказадиган жой вазифасини бажаради.

Foto: “Woman.ru”

Фото: «Woman.ru»

Шунинг учун унинг кўриниши шинамлик, қулайлик ва саранжом-саришталик муҳитини ярата оладиган бўлиши лозим. Биз сизга мутахассисларнинг бу борадаги бир неча маслаҳатларини ҳавола этмоқчимиз.

1-маслаҳат: ошхона ичини пардозлашга жиддий эътибор беринг

Ошхонанинг ички кўриниш пардози мустаҳкам бўлиши лозим. Тез эскирмайдиган материаллардан масалан, ёғоч ва мармардан фойдаланишингиз мумкин. Бу материаллар – мустаҳкам ва чиройли кўринишга эга.

2-маслаҳат: сокин ранглар мажмуини танланг

Ошхона учун юмшоқ ва сокин ранглар мос тушади. Улар ошхонада шинам ва илиқ муҳит яратишга ёрдам беради.

Foto: “Woman.ru”

Фото: «Woman.ru»

3-маслаҳат: ошхона жиҳозларини ақл билан жойлаштиринг

Биринчи навбатда ошхонанинг овқат тайёрлаш учун қулай бўлиши кераклигини эсингиздан чиқарманг. Буни озиқ-овқат маҳсулотлари ва ошхона техникаларини жойлаштиришда албатта ҳисобга олинг.

4-маслаҳат: ўсимликлар экинг 

Ошхонани янада шинамроқ қилиш учун ўзингизга ёқадиган хонаки гуллар билан безатишингиз мумкин.