Ikat нақши миллий техникаси нафақат ўзбек модасининг ривожи, балки Оскар де ла Рента, Николя Гескьер, Фрида Жанини каби дизайнерлар ҳам ўзбек мавзусига мурожаат қилганлиги туфайли мода саҳналарида оммалашди.

Foto: Mad moon polish

Фото: Mad moon polish

Машҳур beautopia интернет блогери бу трендни маникюр оламига ҳам олиб кирди. Сиз ҳам тирноқларингизда бундай мафтункор гўзалликни яратишга уриниб кўришингиз мумкин.

Бу техниканинг ранг ечимлари турли-туман бўлиши мумкин. Қуйида унинг энг оддийси — уч хил ранг иштирокидаги вариантини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Бизга фон учун оқ, қора ва нақш чизиш учун тўқ сариқ рангли лаклар керак бўлади. Шунингдек, лак учун мўлжалланган ингичка чўткача ҳам керак.

  1. Тирноқ юзасига икки қават фон — оқ лак сурамиз. Танланган дизайн бўйича тўқ сариқ ранг билан нақшларни чизамиз.
  2. Қора лак билан қора чизиқларни ҳосил қиламиз. Улар баъзан аввалги қатламни бекитиши ҳам мумкин. Устидан яна бироз оқ чизиқлар ва «ички қисмига» яна бироз тўқ сариқ ранг.
  3. Маникюр тайёр. Энди уни ҳимоя қатлами билан қоплаш керак, холос. У тирноқ юзасини силлиқлаш вазифасини ҳам бажаради.
    Foto: Mad moon polish

    Фото: Мад моон полиш

Мазкур дизайннинг устун жиҳатлари бир талай. Биринчидан уни ҳосил қилиш учун кўп тажриба талаб этилмайди, қисқа чизиқларни ҳар биримиз чиза оламиз. Иккинчидан, ранг уйғунлигини макияж ёки либосимизга мос ҳолда танлашимиз мумкин.

Тажриба қилиб кўришдан чўчиманг!