«Халқ саломатлиги: муаммо ва долзарб вазифалар» мавзусида бўлиб ўтган очиқ мулоқот давомида соҳа мутахассисларини етказиб берувчи олий таълим муассасаларидаги мавжуд камчиликлар муҳокама қилинди.

Foto: “Gazeta.uz”

Фото: «Газета.uz»

Тошкент тиббиёт академияси ректори Лазиз Тўйчиев 2017 йил 5 январдаги учрашувда давлат раҳбари томонидан қўйилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда бир қатор амалий ишлар бажарилганини айтиб ўтди. Жумладан, академиянинг бир гуруҳ талабалари учун дарслар икки ҳафтадан буён Тошкент вилояти Зангиота туманидаги бешта қишлоқ врачлик пунктида ўтилмоқда.

Академия раҳбари мавжуд муаммоларга ҳам алоҳида эътибор қаратди.

Авваламбор, бизнинг талаба шу олийгоҳни тугатганидан кейин қаерда ишлайди, ким бўлиб ишлайди? Шу саволга ўзи жавоб бериши керак. Яқинда талабалар ўртасида сўров ўтказдик. 6–7-курсда ўқийдиган талабаларнинг баъзилари ким бўлишини ҳали ҳам билмайди. Бу, албатта, бизнинг айбимиз. Яна битта катта муаммо: биз талабани етти йил давомида ташхис қўйишга, беморни даволашга ўргатамиз. Бироқ одамлар билан муомала қилишни ўргатмаймиз.

Лазиз Тўйчиев, Тошкент тиббиёт академияси ректори

Ректорнинг таъкидлашича, Тошкент тиббиёт академиясида таҳсил олмоқчи бўлган абитуриентларнинг ҳаммаси ҳам қайси олий ўқув юртида ўқимоқчилигини, келажакда ким бўлиб чиқишини яхши билмайди. Бу масала юзасидан ҳар бир янги талаба билан тушунтириш ишлари олиб борилиши таъкидланди.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.