АҚШ президенти Дональд Трамп оиласининг бир ой давомидаги сафарлари солиқ тўловчиларга Барак Обаманинг бир йиллик оилавий саёҳатлари билан тенг харажатга тушади. Бу ҳақда Independent нашри хабар бермоқда, деб ёзади «Газета.ru».

Foto: Independent

Фото: Independent

Президентнинг инаугурациядан кейин Флориданинг Мар-а-Лагога уч марталик ташрифи ўғилларининг командировкалари билан биргаликда мамлакатга 11,3 миллион долларга тушади. Обама оиласининг йил давомидаги саёҳатлари харажатлари 12,1 миллион долларни ташкил этган.

Нашрнинг таъкидлашича, Трамп бир неча марта Обамани лавозимини эгаллаб турган пайтда ўз ташрифлари учун солиқ тўловчиларнинг маблағларини сарфлашда айблаган эди.

«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!