Россиянинг Биринчи каналида «Голос. Дети» мусиқий лойиҳасининг тўртинчи мавсуми бошланди, деб ёзади «Газета.ru».

Foto: “1news.uz”

Фото: «1news.uz»

Лойиҳанинг мавсумдаги иккинчи сонида ўзбекистонлик Милана Пак исмли ўн ёшли қўшиқчи қиз қатнашди. Уни лойиҳа ҳакамларидан бири Дима Билан ўз жамоасига олди.

Айни пайтда кўрсатув мураббийлари — қўшиқчи Нюшанинг жамоасида олти нафар, Валерий Меладзеда — беш, Биланда эса тўрт нафар иштирокчи бор.