21 февраль куни «Ўзстандарт» агентлигида «Ангрен» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси ва агентлик учрашуви бўлиб ўтди, унда ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди, деб ёзади UzDaily.

Foto: UzDaily

Фото: UzDaily

Ҳужжатга мувофиқ ЭИЗ корзоналарида сифатни бошқаришнинг замонавий тизимларини жорий қилиш, зона ҳудудида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифатини назорат қилиш ва сертификатлаш бўйича аккредитациядан ўтган янги лабораториялар яратиш бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш кўзда тутилмоқда.

Бундан ташқари, Меморандумда корхона ишчиларининг стандартлаштириш ва метрология соҳасидаги билимлари даражасини яхшилаш ва малакасини ошириш бўйича махсус курслар ташкил этиш режалаштирилмоқда.