Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев яқин вақт ичида Қозоғистонга давлат ташрифини амалга оширади. Бу ҳақда 23 февраль куни Тошкентдаги Халқаро бизнес марказида бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасидаги икки ёқлама ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 16-йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Ачилбой Раматов маълум қилди.

Foto: Madina Nurman

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Кутилаётган ташриф янги сайланган давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг ўз лавозимига киришганидан сўнг Қозоғистонга амалга оширадиган биринчи давлат ташрифи бўлади. Давлат ташрифи икки мамлакат ўртасидаги стратегик ҳамкорликнинг янги босқичга чиқишига замин яратади. Бўлиб ўтган йиғилиш кутилаётган олий даражадаги учрашувларга пухта тайёргарлик кўриш имконини бериши таъкидлаб ўтилди.

«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!