«Прогресс МС-05» коинот юк кемаси 24 февраль, жума куни эрталаб Халқаро коинот станциясига (ХКС) туташди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда

Foto: XKS

Фото: ХКС

Россиянинг Москва вилояти, Королёв шаҳрида жойлашган Парвозларни бошқариш марказига кўра, туташув икки суткалик схемада амалга оширилди. Кема «Пирс» модулига автоматик тартибда уланган.

«Прогресс МС-05» станцияга 2,5 тоннага яқин турли юк, жумладан, ёқилғи, сиқилган газ, «Орлан-ХКС» скафандри, илмий тажрибалар учун жиҳозлар, озиқ-овқат ва сув контейнерларини етказди. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил 1 декабрида Бойқўнғир космодромидан учирилган «Прогресс МС-04» юк кемаси орбитага чиқолмаган ва ҳалокатга учраганди «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!