Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев 2017 йилнинг 14 февраль куни имзолаган «2017—2018 йилларда минтақавий автомобиль йўлларини ривожлантириш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ икки йил давомида таъмирланадиган мамлакатдаги ички йўллар ва кўчалар вилоятлар ва туманлар кесимида тасдиқланди. Бу ҳақда «Ўзавтойўл» АК матбуот хизмати хабар берди.

Foto: O‘zA

Фото: ЎзА

Қарорга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 295 километр, Андижон вилояти бўйича – 324 километр, Бухоро вилояти бўйича – 439 километр, Жиззах вилояти бўйича – 222 километр, Қашқадарё вилояти бўйича – 679 километр, Навоий вилояти бўйича – 216 километр, Наманган вилояти бўйича – 309 километр, Самарқанд вилояти бўйича – 479 километр, Сурхондарё вилояти бўйича – 535 километр, Сирдарё вилояти бўйича – 267 километр, Тошкент вилояти бўйича – 516 километр, Фарғона вилояти бўйича – 520 километр, Хоразм вилояти бўйича – 321 километр ва Тошкент шаҳри бўйича – 332 километр йўллар ва кўчаларни таъмирлаш назарда тутилган.

Мазкур қарорнинг 3-иловасига мувофиқ 2017—2018 йиллар давомида хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўллари, шаҳарлар, шаҳар посёлкалари, қишлоқ ва овулларнинг кўчаларини тўла ва жорий таъмирлашнинг асосий параметрлари аниқланди.

Ушбу рўйхат билан мана бу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.