Ўрта муддатли истиқбол учун Ўзбекистон Республикасида туризмни ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори лойиҳаси Нормaтив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталида муҳокама этилмоқда. Унда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси мамлакатда туризмни ривожлантиришни қийинлаштираётган ва сайёҳлик салоҳиятидан самарали фойдаланишга тўсқинлик қилаётган асосий сабабларни ва уларни бартараф этиш чораларини келтириб ўтган.

Foto: Shutterstock

Фото: Shutterstock

Бундай ечимлар 2017—2021 йилларда Ўзбекистон Республикасининг сайёҳлик тармоғини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш бўйича муайян чора-тадбирлар дастурида келтирилди.

Дастурнинг логистика, транспорт ва йўл инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган бўлимида Миллий авиакомпания базасида арзон йўловчи ташиш тизимини (лоукостер) яратиш бўйича таклифлар тайёрлаш орқали арзон авиалиниялардан фойдаланувчи чет эллик сайёҳлар оқимини кўпайтириш имконияти борлиги айтилади.

Шунга асосланган ҳолда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКга арзон йўловчи авиаташуви тизимини яратиш масаласини ўрганиб чиқиш топширилган.

Маълумот учун: Лоукостер, ёки бюджетли (арзон) авиакомпаниялар анъанавий йўловчи хизматларининг кўпчилигидан воз кечиш эвазига сафар учун жуда арзон тўловни таклиф қилади.