Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров чечен халқининг 1944 йил 23 февралда депортация қилинишига 73 йил тўлган кунда ўз Instagram’ида Собиқ иттифоқ генералиссимуси Иосиф Сталинга қаратилган кескин танқид билан чиқиш қилди, деб ёзади «Газета.ru».

Foto: Rambler News

Фото: Rambler News

«Бизнинг республикамизни тугатишди, парча-парча қилиб ташлашди ва жуда кўп ўн йилликлар учун муаммони яратишди. Халқ бошпанасидан, мол-мулкидан, архивларидан, бебаҳо ёдгорликларидан айрилди… Иосиф Сталин ер юзидан бизнинг халқимизни ва у ҳақдаги хотирани йўқ қилиб ташлашни хоҳлаганди», — деб ёзди у.

Қодиров, шунингдек, Сталиннинг қаҳрамонлаштирилишига ва Иккинчи жаҳон урушидаги ғалаба фақат у туфайли деб ҳисобланишига қарши чиқди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ингушетия Халқ йиғини ҳудудда Иосиф Сталин хотирасини абадийлаштиришни тақиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишдаёқ бир овоздан қабул қилган эди.