TPS компанияси 17 йилдан буён бутун Ўзбекистон бозорида телекоммуникациялар соҳасидаги хизматларини тақдим этиб, бундай компаниялар орасида етакчи ўринлардан бирини барқарор эгаллаб келмоқда.

Уйғун тарзда ривожланаётган хизмат кўрсатиш, ускуна ва технологиялар ҳар куни минглаб фойдаланувчиларга уйдан чиқмасдан ва Интернет-кафеларга мурожаат қилмасдан, шунингдек, мобил интернетга кўп маблағ сарфламасдан Интернет хизматидан фойдаланишда ёрдам бермоқда.

TPS жамоаси йиллаб фаолияти давомида ўз сервисини нафақат пойтахтда, балки бутун республика бўйлаб янгилаш ва модернизация қилиш орқали, ўзини фақат яхши томондан намоён қилди.

Интернет хизмати ва бошқа қўшимча функциялар учун тариф режалари нарх, сифат ва ҳаммабоплик нисбати бўйича ажралиб туради ва талабалар сегментидан бошлаб уй бекалари ва бизнесменларгача бўлган барча абонентлар талабини қондириш имкониятига эга.

Ҳар йили TPS тариф режалари янгиланади ҳамда кам нарх бўйича каттароқ тезлик ва кўпроқ трафик тақдим этиб, ҳаммабопроқ бўлиб боради.

Бу йил ҳам истисно бўлмади, 2017 йил 20 январдан компания абонентлари янги кенгайтирилган тариф режаларидан фойдаланиши мумкин бўлди. Провайдер таъкидлашича, янги тарифлар энг турфа абонентларга мос келади.

1

Ҳар бир абонент фойдаланиш вақти ва пули олдиндан тўланган трафик бўйича заруратига қараб, ўзи учун энг мос тариф режаси вариантини танлаб олиши мумкин.

Ўзини ҳеч нарсада чекламасликка ва гигабайтларни ҳисобламасликка ўрганган фойдаланувчилар учун эса TPS компанияси лимитсиз тариф режаларини тақдим этди.

2

Шунингдек, таъкидлаш жоиз, TPS абонентларининг барчаси учун содиқлик дастури, яъни бонус балларини тўплаш тизими амал қилади, унинг ёрдамида TPS билан қанчалик кўп вақт бирга бўлсангиз, қўшимча хизматлар ва интернет-пакетлар учун сарфлаш мумкин бўлган баллар сизда шунчалик кўп бўлади.

3

Компания фойдаланувчилари учун яна бир ёқимли бонус — ички ресурслар ва АllPlay дастуридан бепул ва чексиз фойдаланиш имконияти.

4

АllPlay

Телевидение, фильмлар ва сериаллар битта дастурда, уларни уйингизнинг исталган нуқтасида ўз қурилмангиз орқали кўришингиз мумкин, бу эса кўрсатувлар, кино ёки телесериаллар томоша қилишни энг қулай ҳолатга келтиради.

Player.uz

Ҳар куни тўлдириб бориладиган онлайн портал энг оммабоп сериал, фильм ва телешоулар, шунингдек, фильмлар трейлерларини томоша қилиш имкониятини тақдим этади. Тегишли бўлимга ўтиб, сизни қизиқтирган сериал муҳокамасига қўшилишингиз мумкин.

Topmusic.uz

Турли услуб ва йўналишга оид замонавий мусиқанинг биринчи архиви. Сайтдан доим таниқли қўшиқчиларнинг сингллари, альбомлари, шунингдек, клипларини топиш мумкин.

Уланиш ҳақида батафсил маълумот олиш, шунингдек, компаниянинг барча хизматлари ва тариф режалари билан танишиш учун www.tps.uz сайтига киринг ёки 150-00-00 телефон рақамига қўнғироқ қилинг.

Сиз-чи, TPS’га уланганмисиз?

Реклама ҳуқуқи асосида