Суриянинг Ал-Боб шаҳри ИШИД жангариларидан тўлиқ озод этилди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.

Foto: EPA

Фото: EPA

«Ал-Боб шаҳри Сурия озодлик армиясининг ИШИД билан бўлган кучли жангидан сўнг тўлиқ озод этилди», — деди Сурия озодлик армияси қуролли мухолифатининг расмий вакили Усама Абу Зейд.

Эслатиб ўтамиз, 23 февраль куни Женевада Сурия бўйича музокараларнинг янги раунди бошланди. Ушбу раунд БМТга Сурия муаммосини тартибга солишда бой берилган ролни қайтариш имконини бериши мумкин.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.