Истанбулда ташкил этилган Ўзбекистон—Туркия бизнес-форумида Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Рустам Азимов чиқиш қилди. Бу ҳақда Anadolu агентлиги хабар бермоқда.

Rustam Azimov. Foto: Anadolu

Рустам Азимов.

Фото: Anadolu

«Биз икки мамлакат савдо-иқтисодий муносабатлари тарихида янги саҳифа очишга тайёрмиз», — деди Рустам Азимов.

Шунингдек, бош вазир ўринбосари Азимов Туркия Ўзбекистоннинг мустақиллигини тан олган биринчи мамлакат эканини ҳам алоҳида тилга олиб ўтди.

«Туркия — Ўзбекистоннинг мустақиллигини биринчи бўлиб тан олган мамлакат ва ўзбек халқи буни ҳеч қачон унутмайди», — дея қўшимча қилди Рустам Азимов.

Аввалроқ Рустам Азимов Истанбулдаги «Бэйлэрбейи» саройида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан учрашгани ҳақида хабар берилган эди.

«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!