Penguin Random House ноширлик уйи АҚШ собиқ президенти Барак Обама ва унинг турмуш ўртоғи Мишель мемуарларини чоп этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда. 

Foto: EPA

Фото: EPA

Financial Times нашрига кўра, нашриёт бунинг учун рекорд миқдордаги сумма — 60 миллион доллар тўлайди. Икки китобни чоп этишга Simon & Schuster va HarperCollins нашриётлари ҳам даъвогарлик қилган. 

Penguin Random House олдинроқ ҳам Обаманинг уч китобини нашр қилганди. 1995 йилда эълон қилинган «Отамнинг орзулари» китоби учун Обама 6,8 миллион доллар, «Ишонч қатъияти» (2006) ва «Сен ҳақингда куйлайман: қизларимга мактуб» (2010) китоблари учун эса 8,8 миллион доллар қалам ҳақи олганди. 

«Биз собиқ президент ва унинг рафиқаси билан ҳамкорликни давом эттиришдан мамнунмиз. Улар сўзлари ва етакчиликлари билан дунёни ўзгартирди», — дея таъкидлади нашриёт ижрочи директори Маркус Доул.

Аввалроқ Обама ўзининг мемуарлари учун 20 миллион доллар олиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.

«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!