Хитой астероидлар ресурсларини ўзлаштириш бўйича коинот миссияларини юборишни 2025 йилдан кеч бўлмаган муддатда бошлайди. Бу ҳақда Хитой коинот технологиялари академияси (CASТ) вакили Е Пэйцзянь маълум қилди, дея хабар беради «Коммерсантъ».

Foto: Trend

Фото: Trend

Олимга кўра, астероидларни тадқиқ қилишга 2020 йилда Марсга мўлжалланган биринчи миссиядан кейин киришилади.

«Тегишли дастур тафсилотлари ва вазифалари ҳали тасдиқдан ўтиши лозим, бироқ бу борадаги ишларни бошлаб юборганмиз. Астероидларни ўрганишни истаймиз, чунки уларда инсониятнинг келгусидаги тараққиёти учун муҳим бўлган ресурслар мавжуд», — дея таъкидлади Е Пэйцзянь. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!