Amazon раҳбари Жефф Безос яқин келажакда Ойга юк етказиб беришни режалаштирмоқда. Washington Post нашрининг маълумотларига кўра, Blue Origin аэрокосмик фирмасига ҳам раҳбарлик қилувчи Безос ўзининг хизмат маърузасида етказиб бериш хизмати Ойда ҳаётни ташкил қилиш учун калит ролини бажаради, деб ёзган. Бу ҳақда 3DNews хабар берди.

Foto: 3Dnews

Фото: 3Dnews

Маъруза NASA’га ва Дональд Трампнинг ўтиш давридаги жамоасига Blue Origin’нинг Ойга юк етказиб бериш бўйича ҳар қандай лойиҳа бошланганда, унда устунликка эга бўлиши умидида юборилган.

Foto: 3Dnews

Фото: 3Dnews

Шунингдек, ҳужжатда Ойнинг Жанубий қутбига тахминан 4,5 тонна юк етказиб бера оладиган Blue Moon фазовий кемасининг тавсифи келтирилган. Жанубий қутбда Ойдаги дастлабки базани қуриш учун қулай шароитлар мавжуд. Безос фазовий аппаратнинг қўниши учун энг қулай жой сифатида жанубий қутбда жойлашган Шеклтон кратери яқинидаги ҳудудни кўрсатди. Ҳудудни ҳар доим энергия манбаи бўлган қуёш нурлари ёритиб туради.

«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!