Хитой радиолокация жиҳатидан кўзга ташланмаслик технологияси қўлланадиган учувчисиз ҳарбий учиш қурилмаси ва Ер атрофидаги парвозлар учун дрон ишлаб чиқаришга киришди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда

Foto: China Daily

Фото: China Daily

China Daily маълумотларига кўра, лойиҳалар билан Хитой аэрокоинот фанлари ва саноати (CASIC) корпорацияси шуғулланмоқда. 

«Кўзга ташланмайдиган ва узоқ вақт парвоз қиладиган учувчисиз учиш қурилмаси, шунингдек, Ер атрофидаги коинот кенгликларида парвоз учун қурилмани яратишга эътибор қаратганмиз. Лойиҳа бундай техника ва у билан боғлиқ хизматларнинг дунё миқёсидаги етказиб берувчисига айланиш стратегияси таркибий қисмидир», — дея таъкидлади CASIC бош директори ўринбосари Вэй Ииня. 

Дронларнинг тактик-техник тафсилотлари, ишлаб чиқиладиган муддати ва лойиҳага оид бошқа маълумотлар ошкор этилмади. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!