Хитой Марказий ҳарбий кенгаши қурол-яроғ бошқармаси бошлиғи ўринбосари Чжан Юйлинь 2019 йилда ХХР орбитага миллий космик станциянинг таянч модулини чиқаришини, шундан сўнг унга иккита лаборатория модули бириктирилишини маълум қилди, деб ёзади «Коммерсантъ». Юйлинь миллий космик станция тахминан 2022 йилгача йиғилиб бўлишини таъкидлади.

Foto: 3DNews

Фото: 3DNews

«Биз станциямизни учта модулдан йиғамиз, булар — битта таянч ва иккита лаборатория модули. Ҳар бирининг вазни 20 тоннага тенг», — деди Юйлинь. Унинг сўзларига кўра, аввалги элтувчи ракеталарнинг қуввати бунинг учун етарли эмас, шу сабабли уларни орбитага чиқариш учун оғир «Чанчжэн-5»лар ишлатилади.

Нашр эслатишича, ўтган йилнинг ноябрида ХХР жанубида «Чанчжэн-5» элтувчи ракетаси учирилган эди. У Хитойнинг бугунги кундаги энг бақувват элтувчи ракетасидир.