Ҳиндистон мудофаа тадқиқотлари ва ишланмалари ташкилоти (DRDO)  парвоз масофаси 400 километрдан ошиққа узайтирилган Россия билан ҳамкорликдаги BrahMos ракетаси синовини муваффақиятли амалга оширди. Бу ҳақда BrahMos бошқарувчи директори Судхир Мишра маълум қилди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».

Foto: BrahMos Aerospace

Фото: BrahMos Aerospace

Ракета Орисса штатидаги Абдул Қалам оролида жойлашган полигондан учирилди.

Ҳозиргача бундай турдаги ракеталарнинг максимал парвоз масофаси 290 километр эди. Уни узайтириш бўйича қарор Гоада ўтган йили бўлиб ўтган Россия—Ҳиндистон саммитида қабул қилинди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!