Испаниянинг «Барселона» клуби ҳужумчиси Лионель Месси сўнгги 8 йил давомида ҳар мавсум энг камида 40 та гол уриб келади. Ла лигада тўп сураётган юлдузларнинг бирортаси бундай кўрсаткичга эга эмас.

Foto: Getty Images

Фото: Getty Images

Лионель Месси Ла Лиганинг сўнгги турида «Валенсия» дарвозасини икки бор ишғол қилди ва жорий мавсумдаги голлари сонини 40 тага етказиб олди. Бунда унинг барча мусобақаларда урган голлари инобатга олинган.

Аргентиналик футболчи тўп сурадиган «Барселона» ўзи кураш олиб бораётган ҳар уч фронтда ҳам зафар қучиш имкониятига эга: Чемпионлар лигаси, Ла лига ва Испания кубоги. Мадриднинг «Реал» клуби эса Испания кубогида зафар қучиш имкониятини йўққа чиқариб бўлган.