Австралиялик 18 ёшли ўсмир Ли Де Паау ўзи яхши кўрган қизни ҳайратга солиш учун Австралиянинг Иннисфейл шаҳридаги тимсоҳларга тўла Жонстон дарёсига сакраган. Бу ҳақда TJournal маълум қилди.

Foto: TJournal

Фото: TJournal

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ўсмир дарёга сакраганидан сўнг бир неча сония ўтиб, тимсоҳ унинг чап қўлига ташланди. Тимсоҳнинг узунлиги, тахминан, уч метрни ташкил қилган. Ли тимсоҳнинг бурнига ва кўзига уриб, унинг чангалидан халос бўлган ва қирғоққа чиқишга муваффақ бўлган.

Ўсмир дарҳол касалхонага олиб борилган ва жароҳатланган қўли операция қилинган. Шифокорларнинг маълум қилишича, оғир жароҳатларга қарамасдан, ўсмирнинг аҳволи яхши ва ҳозир тиббий муассасада даволанмоқда.

«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!