Испаниянинг «Барселона» клуби ўз интизоми сабаб 46 йиллик кўрсаткичларини янгилашга муваффақ бўлди.

Foto: Google Images

Фото: Google Images

Ла лиганинг жорий мавсумида ортда қолган 28 та тур давомида ҳакамлар «Барселона»нинг бирорта ҳам футболчисини майдондан четлатмади. Шунингдек, клуб дарвозасига битта ҳам пенальти тайин қилмади.

«Sports.ru» нашрининг ойдинлик киритишича, 28 та тур давом этган бундай интизом сўнгги марта 1970/71 йилги мавсумда кузатилган.

Маълумот учун, «Барселона» Ла лиганинг 28-турида «Валенсия»ни 4:2 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувни бошқариб борган ҳакам валенсияликларнинг гол урган футболчисини майдондан четлатиб, клуб дарвозаси томон пенальти қўйиб берди. Унинг бу қарори якунда «Валенсия»нинг мағлубиятига сабаб бўлди.