Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг маълум қилишича, Европа энди Туркиянинг Евроиттифоққа қўшилиши мумкинлиги баҳонасида унга таъсир ўтказа олмайди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Foto: “RIA Novosti”

Фото: «РИА Новости»

Германия ва Голландия ҳукуматлари турк вазирларининг туркиялик муҳожирлар олдида чиқиш қилишини тақиқлаганидан сўнг, Туркия ва Европа Иттифоқи ўртасидаги муносабатлар совуқлашди.

16 апрелда Туркияда мамлакат конституциясига ўзгартиришлар киритиш масаласида референдум ўтказилади. Шу муносабат билан, турк вазирлари Германия ва Голландияда яшовчи туркиялик сайловчилар олдида чиқиш қилишни режалаштирган эди.

«Ортиқ бизга таҳдид қила олишмайди — на Европа Иттифоқига аъзо бўлиш билан, на қочоқлар бўйича келишув билан. Бўлди, бу давр тамом бўлди. 16 апрель куни президентлик тизимига ўтишимиз билан, мутлақо янги Туркия туғилади. Европа Иттифоқи йиллар давомида турли турли шартлар билан бошимизни оғритди, энди эса уларнинг ўзи шу шартларни оёқости қилмоқда. 16 апрелдан сўнг музокаралар столига ўтириб, гаплашиб оламиз. Ортиқ бундай давом этмайди», — деди Эрдўғон.

«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!