Шимолий Ирландия биринчи вазирининг собиқ ўринбосари Мартин Макгиннесс вафот этди. Meduza’нинг ёзишича, у авваллари Ирландия республикачилар армияси (ИРА) етакчиларидан бири, деб ҳисобланиларди.

Макгиннесс 66 ёшда эди. У март ойи бошида юрак хасталиги билан касалхонага ётқизилгани ҳақида хабар берилган эди.

Foto: FT

Фото: FT

Макгиннесс 1950 йил Лондондеррида туғилган. 1970 йилларнинг бошларида у ИРА етакчиларидан бирига айланган ва бунинг учун икки марта судланган. Макгиннесс 1974 йилда ИРА билан ҳамкорлик қилишни тўхтатиб, ўз эътиборини сиёсатга қаратган.

У 1990 йилги тинчлик жараёнида «Шинн Фейн» партиясидан чақирилган асосий музокарачилардан бири бўлган. Шундан сўнг Макгиннесс таълим вазири, 2007 йили эса биринчи вазир ўринбосари этиб тайинланди. У бу лавозимда 2017 йил январига қадар ишлади.

«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!