Польша бош вазири ўринбосари Беата Шидло ҳукумат республикада умумевропа валютасини муомалага киритиш ниятида эмаслигини маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru».

«Бундай режалар йўқ. Польшага ўз валютаси — злотийда қолиши фойдали», — дейди Шидло.

Ўтган йили Deutsche Bank мутахассислари Польша злотийсини дунёдаги энг «арзон» валюта дея атаган эди.

«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!