Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клубидаги фаолияти орқали тирик афсонага айланган Сэр Алекс Фергюсон «қизил иблислар»ни яна 1 та ўйинда майдонга бошлаб тушишга рози бўлди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.

Foto: Google Images

Фото: Google Images

Шу йилнинг 4 июнь куни «Олд Траффорд» стадиони жамоа аъзоси Майкл Кэррик шарафига ўтадиган футбол учрашувига мезбонлик қилади. Бу ўйин Кэррикнинг «Юнайтед» сафида тўп сураётганига 11 йил тўлиши муносабати билан ташкил этилади.

Кэррик тўп сурадиган жамоага Фергюсон мезбонлик қилади. Унинг қўли остида Пол Скоулз, Райан Гиггз каби собиқ футболчилар тўп суради. Машҳур мураббийлардан яна бири Ҳарри Реднапп бошқарадиган жамоа сафида эса Фрэнк Лэмпард, Стивен Жеррард, Майкл Оуэн каби юлдузлар тўп суриши аниқ бўлиб улгурган.

4 июнь куни бўлиб ўтадиган шоуда яна қандай юлдузлар иштирок этишига кейинроқ ойдинлик киритилади.