Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисовнинг жароҳати аввалроқ айтилгани каби жиддий бўлиб чиқмади. Бу ҳақда Москванинг «Локомотив» клуби бош мураббийи Юрий Сёмин «ТАСС» нашрига маълумот берди.

Foto: “Lokomotiv” FK matbuot xizmati

Фото: «Локомотив» ФК матбуот хизмати

Аввалроқ «Чемпионат» Денисовнинг Сурия ва Қатарга қарши учрашувларда Ўзбекистон термасига ёрдам бера олмаслиги ҳақида ёзганди. Бунда нашр 19 март — якшанба куни ўтказилган тиббий текширувларга асосланган бўлиши мумкин.

«ТАСС» эса Юрий Сёминдан иқтибос келтирган. Мутахассис сўзларига кўра, Денисов катта эҳтимол билан Сурия билан ўйин учун Куала-Лумпурга бора олмайди. Бироқ Тошкентда ўтадиган Қатарга қарши учрашувда жамоадошларига ёрдам бериши мумкин. Ҳимоячи «Локомотив»нинг кейинги расмий ўйинига қадар оптимал формасига кириб олиши тахмин қилинган.

Маълумот учун, Виталий Денисов «темирйўлчилар»нинг Россия Премьер-лигаси доирасидаги «Спартак»га қарши ўйини вақтида жароҳат олганди.