Японияда олчанинг узоқ шарқдаги тури ҳисобланган сакура гуллай бошлади. Токиодаги Ясукуни ибодатхонасида жойлашган «назорат» дарахтида дастлабки гуллар пайдо бўлди, бу мамлакатда сакураларнинг гуллаш мавсуми бошланганини англатади. Бу ҳақда «Газета.ru» маълум қилди.

Foto: Livejournal

Фото: Livejournal

Таъкидланишича, сўнгги тўққиз йилда биринчи марта сакура пойтахтда жанубий ҳудудларга нисбатан вақтлироқ гуллади.

Узоқ шарқ олчаси март ойининг охири ёки апрель ойининг бошида гуллай бошлайди. Шу кунларда минглаб кишилар мамлакатдаги хиёбонларга ташриф буюриб, дарахтлар остида тамадди қилмоқда.

Ўтган йили ҳам Токиода сакуралар гуллаш мавсуми одатдагидан беш кун аввал бошланган эди.

«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!