Туркиянинг ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси (ATP) мамлакат конституциясига киритилаётган ўзгартиришларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Германияда ўтказиш режалаштирилган намойишлардан воз кечди.

Foto: “RIA Novosti”

Фото: «РИА Новости»

Бу ҳақда партиянинг Кёльндаги мувофиқлаштирувчи бюроси маълум қилди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».

Аввалроқ Германия томони туркиялик вазирлар иштирокидаги икки намойишни тақиқлагани расмий Анқаранинг кескин норозилигига сабаб бўлган эди.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Германия канцлери Ангела Меркелни «нацистлар методи»ни қўллашда очиқчасига айблади.

Бунга жавобан, Германия ҳукумати раҳбари Эрдўғоннинг бу сўзларини «номақбул» деб атади.

«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!