Кенглиги деярли ярим километр келадиган JO25 астероиди Ерга яқинлашмоқда, деб хабар берди «Интерфакс».

Foto: NASA/JPL-Caltech

Фото: NASA/JPL-Caltech

Астероид 20 апрель кечаси Ердан 1,8 миллион километр масофа узоқликда учиб ўтади (бу тахминан Ер ҳамда Ой орасидаги масофанинг бештасига тенг).

Бу сўнгги 400 йилда шу турдаги космик жисмнинг Ерга максимал яқинлашиши ҳисобланади, деб маълум қилди NASA агентлиги. Шу билан бирга NASA’нинг таъкидлашича, бундан кичикроқ бўлган космик жисмлар бундан-да яқинроқ масофада тез-тез Ер атрофидан учиб ўтади.

JO25 астероиди Ердаги ҳаёт учун хавф туғдирадиган космик объектлар рўйхатига киритилган бўлса-да, сайёрага жиддий таҳдид солмайди. Мутахассисларнинг айтишича, агарда бу турдаги астероид Ер билан тўқнашадиган бўлса, ҳатто океанга тушган тақдирида ҳам минтақалардан бири бутунлай йўқ бўлиб кетган бўларди.

Астероид рекорд тезликда учади — сониясига 33 километр соат билан, бу соатига 120 минг километр демакдир. Британия телерадиоузатиш корпорациясининг маълум қилишича, астероид Ерга яқинлашганида ундаги ёрқин юза қатлам сабаб унчалик катта бўлмаган телескоп билан ҳам кузатиш имкони бўлади.

«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!