Бойқўнғир космодромидан «Союз МС-04» кемаси бўлган «Союз-ФГ» ракетаси Халқаро коинот станциясига парвоз қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда

Foto: “RIA Novosti”

Фото: «РИА Новости»

Кема экипажи россиялик космонавт Фёдор Юрчихин ва америкалик астронавт Жек Фишердан иборат. Экипаж таркиби илк бор уч кишидан икки кишига камайтирилди. 

Шунингдек, «Союз» бортига озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат 70 килограмм юк ортилган.

ХКСда янги экспедиция ташрифини космонавт Олег Новицкий, астронавтлар Пегги Уитсон (NASA) ва Тома Песке (ESA) қарши олади.

«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!