Хитой ўзи ишлаб чиққан дастлабки космик юк кемаси — «Тяньчжоу-1»ни орбитага учирди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.

Foto: “Sinxua”

Фото: «Синьхуа»

Парвоз Хайнань вилоятидаги Вэньчан космодромидан Тошкент вақти билан 16:40 да амалга оширилган. «Чанчжэн-7» ракета-ташувчисининг биринчи юк кемаси билан биргаликдаги старт Хитой Марказий телевидениеси орқали тўғридан-тўғри эфирда намойиш этилган.

«Тяньчжоу-1» орбитадаги «Тяньгун-2» модули билан бирикиши лозим. Шундан сўнг «Тяньчжоу-1» ёрдамида орбитада уч ойлик автоном миссия ташкил этилади, миссия давомида бир қатор тажрибалар ўтказилади.

Хитой нашрларининг қайд этишича, юк кемасининг учирилиши 2020 йилларга бориб мамлакат ўз космик станциясига эга бўлиши имкониятларини янада оширади.

Хитой ўзининг бошқариладиган илк космик кемасини 2003 йилда учирган. 2011 йили Хитой орбитал станцияси ташкил этилган, бир йилдан сўнг унга биринчи марта бошқариладиган парвоз амалга оширилган.

Хитой бунгача Ойга модуллар ва луноходларнини муваффақиятли учирган (модулларнинг баъзилари Ерга ҳам қайтиб кела олган), сайёралараро сунъий йўлдошларни ишлаб чиқиб, учирган.

«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!