Буюк Британия 1880 йиллардан бери илк бор электр энергияси ҳосил қилиш учун сутка давомида кўмирдан фойдаланмади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.

Foto: Bloomberg

Фото: Bloomberg

«Буюк Британия 21 апрель, жума куни 1880 йиллардан бери биринчи бор кўмирда ишлайдиган электр станцияларисиз 24 соатни ўтказди», — дейилади National Grid Plc миллий оператори хабарида.

Британия ҳукумати 2025 йилга келиб барча кўмир электр станциялари фаолиятини тўхтатишни режалаштирмоқда. Мамлакатда иқлим ўзгаришларига қарши олиб борилаётган кураш мазкур қарорга сабаб бўлгани билдирилмоқда.